Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Путин Россиянинг ягона мақсадини айтди

Путин Россиянинг ягона мақсадини айтди

Фото: НТВ

«Бу мақсадга ҳар хил йўллар ва воситалар билан эришиш мумкин бўлса-да, мақсадимиз битта — Россия фуқароларининг ҳаётини яхшилаш», — дея маълум қилди Россия президенти Владимир Путин Хитой халқаро радиосига берган интервьюсида. Бу ҳақда «Lenta.ru» хабар берди.

7 май куни Путин Россиянинг 2024 йилга қадар миллий мақсадлари ва стратегик вазифалари тўғрисидаги фармонни имзолаган эди. Унда янги ҳукумат фаолиятининг 12 та йўналиши қамраб олинган. Қашшоқлик даражасини камайтириш, аҳоли сони ўсишини таъминлаш, аҳолининг умрини узайтириш, турмуш даражасини кўтариш масалалари шулар жумласидандир. Ҳукумат ҳисоб-китобига кўра уни амалга ошириш учун 25 триллион рубл керак бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг