Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Путин Си Цзинпиннинг таклифини қабул қилди

Путин Си Цзинпиннинг таклифини қабул қилди

Фото: «РИА Новости»

Хитой Халқ республикаси президенти Си Цзинпин Шарқ иқтисодий форуми доирасида Россия президенти Владимир Путинни «Бир макон, бир йўл» иккинчи саммитида қатнашишга таклиф этди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.

«ХХР раҳбари Си Цзинпин президент Путинни кейинги йил Хитойда иккинчи марта ўтказилиши режалаштирилаётган «Бир макон, бир йўл» саммитида қатнашишга таклиф қилди», – деган Хитой ташқи ишлар вазири Ван И.

Унинг таъкидлашича, Путин таклифни мамнуният қабул қилган.

«Бир макон, бир йўл» саммити илк марта 2017 йил Пекин шаҳрида ўтказилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг