Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Путин ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин

Путин ва Ким Чен Ин учрашиши мумкин

Фото:«Soha.vn»

Шу йил давомида Россия президенти Владимир Путин билан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин учрашиши мумкин. Бу ҳақда  «Haber7» хабар бермоқда.

Шимолий Кореянинг ягона ва расмий ахборот агентлиги «KCNA»нинг маълум қилишича, Россия ва Шимолий Корея ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилганининг 70 йиллиги муносабати билан иккала давлат раҳбарлари учрашиши кутилаяпти.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Иннинг ўтказилган учрашувида ана шундай қарорга келинган.

Лавров Ким билан учрашган илк Россия фуқароси сифатида тарихда қоладиган бўлди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг