Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қадимги майялар цивилизациясига доир сир фош этилди

Қадимги майялар цивилизациясига доир сир фош этилди

Фото: «Phys.org»

Американинг Техас университети олимлари майялар цивилизацияси атроф-муҳитга қандай таъсир кўрсатганини аниқлашди. Илмий тадқиқот натижалари «Phys.org» пресс-релизида чоп этилган.

Маълум бўлишича, қадимги цивилизация вакиллари ботқоқликларда улкан мажмуаларни барпо этишган. Натижада атмосферага карбонат ангидрид газининг чиқиши ортган.

Мутахассислар махсус асбоб-ускуна — лидарлардан фойдаланишган. Улар ёруғлик манбаи, жумладан, лазер ёрдамида жойни тасвирга олиш имконини беради. Қарийб 250 квадрат километр масофани тасвирга олишган. Маълум бўлишича, ҳозир қалин ўт-ўланлар босиб ётган жойлар бир пайтлар суғориш учун мўлжалланган канал ва майдонлар бўлган. Афтидан, майялар атроф-муҳит шароитининг ёмон томонга ўзгаришига шу тариқа мослашишга уринишган кўринади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг