Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қайси давлатда нечта электромобиль бор?

Қайси давлатда нечта электромобиль бор?

Фото:«РИА Новости»

Халқаро электр агентлиги маълумотларига кўра, сўнгги бир йилда 1 миллион донадан зиёд электромобиль сотилган. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Экологик тоза, камхаржлиги туфайли сўнгги йилларда халқаро миқёсда электромобилларга талаб ва эҳтиёж ортиб бораяпти.

Ўтган йили дунё бўйича электромобиллар сони аввалги йилга нисбатан 55 фоиз (2 миллион 12 мингдан 3 миллион 109 мингтага кўпайган) ошган.

Жаҳон миқёсида жами зарядлаш станциялари сони аввалги йили  2,3 миллион атрофида бўлган бўлса, ўтган йили 3 миллионга етди.

Ўтган йили 1 миллион 579 минг дона электромобиль сотилган. Хитойда 579 минг дона шундай машина трафикка чиқарилган бўлса, бу кўрсаткич АҚШда 198 минг, Норвегияда 62 минг 180 дона.

Дунё миқёсида энг кўп электромобилга эга давлатлар рўйхати:

Хитой: 1 227 770

АҚШ: 762600

Япония: 205350

Норвегия: 176310

Буюк Британия:133670

Ҳолландия: 119330

Франция: 118770

Германия: 109560

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг