Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон бош санитар врачи ишдан бўшади

Қирғизистон бош санитар врачи ишдан бўшади

Толо Исаков.

Фото: «Reporter.kg»

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари, мамлакат бош санитар врачи Толо Исаков ўз хоҳиши билан ишдан бўшади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

«Бу лавозимда соғлиғи мустаҳкам инсон ишлаши керак деб ҳисоблайман. Давлатга ва ўзимга зарар келтириб ишлашим керак эмас. Шундай оғир паллаларда ҳамкасбларим билан ёнма-ён ишлаганимдан мамнунман», — деган у.

Эътиборли жиҳати, Исаков ушбу лавозимда икки ойдан сал кўпроқ фаолият юритди. Унинг ўрнига Нурболот Усенбаев тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда коронавирусни юқтириш бўйича 280 та ҳолат қайд этилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг