Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистон президенти сайлови қачон ўтиши эълон қилинди

Қирғизистон президенти сайлови қачон ўтиши эълон қилинди

Фото: «April.kg»

ТАСС берган хабарга кўра, Қирғизистонда янги президент 2021 йилнинг 17 январь куни сайланиши мумкин.

МСҚ маълум қилишича, мамлакатда парламентга такрорий сайловлар 20 декабрга мўлжалланган.

«Spuntik Қирғизистон» хабарига кўра, бугун, 16 октябрь куни «Ала-Арча» давлат қароргоҳида Жогорку Кенеш мажлиси бўлиб ўтади ва унда президент истеъфоси масаласи кўриб чиқилади.

Кеча президент Сооронбай Жээнбеков истеъфога чиқишини маълум қилганди. Кейин эса бош вазир Садир Жапаров намойишчилар билан учрашувда Жогорку Кенеш раиси Канат Исаев давлат раҳбари вазифасини бажаришдан бош тортганини маълум қилган.

«Президент ва бош вазир ваколатларини менга топширишди», — деди у.

Парламент ҳар икки масалани кўриб чиқиши керак. Айни пайтда Эски майдонда Садир Жапаров тарафдорлари митингга тўпланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг