Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ишдан олинди

Қирғизистон соғлиқни сақлаш вазири ишдан олинди

Фото: «Amazonaws.com»

Қирғизистон бош вазирининг ўринбосари ҳамда соғлиқни сақлаш вазири лавозимидан озод этилди.

Президент Сооронбай Жээнбеков 1 апрель куни имзолаган фармонга кўра, бош вазир ўринбосари Алтинай Омурбекова ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Космосбек Чолпонбаев лавозимидан бўшатилди.

Таъкидлаш керакки, коронавирус эпидемияси Қирғизистонда кенг тарқамоқда. Бишкек, Ўш ва Жалолободда, Новқат, Қорасув, Сузоқ туманларида фавқулодда ҳолат ва комендантлик соатлари жорий этилган.

Айни пайтга келиб мамлакат ҳудудида коронавирусни юқтириш бўйича 111 та ҳолат аниқланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг