Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда вазир 110 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)

Қирғизистонда вазир 110 минг доллар пора билан қўлга тушди (видео)

Кеча, 28 сентябр куни ижтимоий тармоқларда Қирғизистон таълим вазири Алмазбек Бейшеналиевнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳибсга олингани ҳақидаги хабарлар мавзуга алоқадор видеотасвирлар билан тарқалган эди.

Мамлакат ИИВ ушбу хабарларни тасдиқлаб, вазирнинг далилий ашёлар билан қўлга олиниш жараёни тасвирланган кадрларни эълон қилди.

Кадрда мансабдорнинг пуллар солинган хатжилдни олгани ва «Ҳамма жойда камералар. Ноқулай... лекин, раҳмат» дегани муҳрланган.

Ички ишлар вазирлиги уни чет эллик талабаларни Қирғизистон олий ўқув юртларига ўқишга киритиш учун 110 минг доллар пора олганликда гумон қилмоқда.

Алмазбек Бейшеналиев пулларни олиб, автомобилига ўтираётганида орган ходимлари томонидан қўлга олинган ва махсус ишлов берилган пуллар тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг