Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қирғизистонда 13 киши куйдиргига мубтало бўлди

Қирғизистонда 13 киши куйдиргига мубтало бўлди

Фото:«РИА Новости»

Қирғизистонда 13 киши куйдирги касаллигига чалинганликда гумон қилиниб шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

«Аввалроқ Бозорқўрғон туманидаги Жани Акман қишлоғида 11 киши куйдиргига чалинганликда гумон қилиниб, шифохонага ётқизилган эди. Бугун улар сафига яна икки киши қўшилди. Бу икки киши гўшт майдалаётиб куйдирги юқтириб олган», – деган мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги умумий бўлим бошлиғи Бахтигул Исмоилова.

Сўнгги 10 йилда Қирғизистонда 190 дан зиёд киши куйдиргига чалинган.

Куйдирги ўткир инфекцион касаллик бўлиб, уни юқтириб олган киши ўз вақтида даволанмаса, ҳалок бўлиши мумкин.

Касаллик одамдан одамга юқмайди. Ҳайвондан одамга юқади.

Гўшт ейиш, гўштни қайта ишлаш, терини ошлаш орқали юқади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг