Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонда ҳам пойтахтни қайта номлаш таклифи берилди

Қирғизистонда ҳам пойтахтни қайта номлаш таклифи берилди

Фото: «Advantour.com»

Қирғизистон президенти девонининг собиқ раҳбари Эмилбек Каптагаев пойтахт Бишкек номини Манас қилиб ўзгартириш таклифини илгари сурди. Унинг фикрича, пойтахтдаги биронта туманни Бишкек деб атаса ҳам бўлаверади.

Эмилбек Каптагаев. Фото: «Sputnik»

— Орадан йиллар ўтиб, фикримиз ўзгариб қолмасидан бурун, балки ҳозирданоқ пойтахтни Манас шаҳри қилиб қайта номлармиз?!  Шундай қилсак ҳар қандай нуқтаи назардан ҳам адолатли бўлур эди... Ҳозирги Свердловск туманини Бишкек деб атайверамиз, ахир Пишпек қалъаси шу ерда жойлашганку, балки Бишкек қўрғони ҳам шу ерда бўлгандир... Бишкек ботир аслида бўлганми-йўқми — ривоят кўп, биронта тарихий далил йўқ, — деб ёзди у «Facebook»даги саҳифасида.

Унинг ғоясини кимлардир қўллаб-қувватлади, айримлар эса мутлақо қарши чиқди.

Каптагаев бундай фикр қолдиришига Қозоғистон пойтахти номи ўзгартирилиши билан боғлиқ воқеалар сабаб бўлди. Эслатиб ўтамиз, 23 мартдан Остона расман Нур-Султон деб атала бошланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг