Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистонлик депутат вилоятларни ривожланган давлатлар бошқарувига беришни таклиф қилди

Қирғизистонлик депутат вилоятларни ривожланган давлатлар бошқарувига беришни таклиф қилди

Фото:«Радио Азаттик»

Қирғизистон парламенти депутати Акилбек Жапаров Қирғизистон вилоятларини ривожланган давлатлар бошқарувига бериб, шу орқали уларни тараққий этишини таклиф этди. Бу ҳақда «Asia Plus» ёзмоқда.

«Масалан, Боткен ёки Норин вилоятини Японияга берайлик. Ундаги йўллар, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқалар тузилмалар худди Япониядаги каби бўлсин, ривожлансин. АҚШга эса яна бир вилоятни тақдим этайлик. 6 вилоятимизни йирик давлатларга (шу жумладан Россия)га берайлик» деган Жапаров «Марал» радиосига берган интервюсида.

Жапаровнинг баёнотида Қирғизистонда мавжуд 40 дан зиёд давлатлар элчихонасига мамлакатнинг 40 та туманни бериш таклифи ҳам бор.

Қирғизистонда 7 вилоят ва 2 та республикага бўйсунадиган шаҳар мавжуд.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг