Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

Қирғизистоннинг Ўш вилоятида оммавий муштлашув содир бўлди (видео)

Фото: «reporter.kg»

Кеча, 20 сентябрь куни Ўш вилоятидаги Аравон қишлоғида «Мекеним Қирғизистон» партиясининг сайлов олди ташвиқоти пайтида можаро юзага келди. Можаро оммавий муштлашувга айланиб кетди.

Қайд этилишича, томонлар тошлардан, таёқ ва қўлбола буюмлардан ҳам фойдаланишган.

Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси матбуот хизматининг хабар беришича, жанжал оқибатида 12 киши жароҳат олган ва касалхонага ётқизилган, улардан бири оғир аҳволда.

Қишлоқ аҳолисининг мол-мулкига ҳам (тўқнашув ҳудудида турган бешта автомашинага) зарар етган.

Жанжалда иштирок этган ўн киши ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг