Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қодиров ўзининг Трамп билан ўхшаш томонларини маълум қилди

Қодиров ўзининг Трамп билан ўхшаш томонларини маълум қилди

Фото: «РИА»

Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров АҚШ президенти Дональд Трампнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунти блокланганига изоҳ берди ва ўзини Оқ уй раҳбари билан таққослади. У Telegram-каналида ўз фикри билан ўртоқлашди.

«Энди биз Трамп билан ўхшашмиз: илгари у мени ижтимоий тармоқларда блоклаб қўйганди, энди Парвардигори олам адолатни тиклади. Натижада исёнкор Дональд Трампнинг аккаунтлари ҳам блокланди», — дея ёзиб қолдирган у.

Қодировнинг сўзларига кўра, Трамп демократия ва инсон ҳуқуқларига ҳурмат билан муносабатда бўлганида эди, у билан бундай вазият юзага келмас эди.

Аввалроқ бир қатор энг йирик ижтимоий тармоқлар Трампнинг аккаунтини блоклаб қўйишганди. Бундан ташқари, Twitter билан YouTube Трампнинг Капитолий олдидаги намойишчиларга мурожаат қилиб, уларни уйларига кетишга ундагани ва овозлар ундан «ўғирлангани» даъво қилинган видеони блоклаб қўйди. Кейинчалик Америка раҳбарининг Twitterдаги аккаунти блокдан чиқарилди.

6 январь куни республикачиларнинг исёнкор тарафдорлари Капитолий биносига бостириб кириб, Сенат залини қуршаб олишди. Сенат ва Вакиллар Палатасининг ўтган сайлов натижаларини тасдиқлаш режалаштирилаётган йиғилиши тўхтатилди. Маълумотларга кўра, президент сайловларида Байден ғалаба қозонди. Намойиш пайтида беш киши ҳалок бўлди. Полиция 70 га яқин тартибсизликлар иштирокчиларини ҳибсга олди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг