Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қўрқинчли фильмда роль ижро этган актёр 30 ёшида оламдан ўтди

Қўрқинчли фильмда роль ижро этган актёр 30 ёшида оламдан ўтди

Фото: «РИА Новости»

Америкалик актёр Грегори Тайри Бойс 30 ёшида вафот этди, дея хабар берди «Variety» нашри.

Актёр 13 май куни ҳаётдан кўз юмган, лекин бу ҳақда эндигина маълум бўлмоқда. Содир бўлган воқеа ҳақидаги хабарни Кларк округи (Невада штати) коронер хизмати тасдиқлаган.

Американинг E! телеканали хабарига кўра, Бойс билан унинг 27 ёшли дўсти Натали Лас-Вегасдаги квартирасидан ўлик ҳолида топилган. Уларнинг ўлими сабаби айтилмаган.

Бойс «Ғира-шира» («Сумерки») фильмидаги эпизодик роли билан танилган. Шунингдек, у қисқа метражли «Апокалипсис» фильмида ҳам иштирок этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг