Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон электр тақчиллигига дуч келиши мумкин ва қўшниларига ишонмоқда

Қозоғистон электр тақчиллигига дуч келиши мумкин ва қўшниларига ишонмоқда

Фото: Zakon.kz

Қозоғистон энергетика вазирининг ўринбосари Жандос Нурмаганбетов мамлакат электр тақчиллиги муаммосига дуч келиши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда Zakon.kz ёзмоқда.

«Ҳозирги истеъмол суръати сақланиб турса, бизда қўшимча 1-1,5 млрд киловатт-соатгача электр энергиясига эҳтиёж пайдо бўлади», — деди Нурмаганбетов

Вазир ўринбосари айтишича, Қозоғистон ўзининг жанубий ҳудудларини суғориш учун Қирғизистоннинг Тоқтоғул сув омборидан сув олади, эвазига иститиш мавсумида Қирғизистонга электр энергияси етказиб бериш мажбуриятини олган.

Қозоғистон Қирғизистонга электр етказишда давом этса, унинг ўрнини қоплаш учун ўзига 1-1,5 млрд кВт/с қўшимча электр энергияси керак бўлади. Бироқ энг муҳими, Қозоғистон станцияларининг қишки даврга қандай техник ҳолатда етиб боришида, таъкидлади Нурмаганбетов.

«Агарда бизда тақчиллик юз берса, токни Қозоғистонга электр етказиб бериш имкониятига эга мамлакатлар (Россия, Ўзбекистон ва Қирғизистон)дан оламиз», — деди вазир ўринбосари.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг