Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистон президенти «Instagram» саҳифа очди

Қозоғистон президенти «Instagram» саҳифа очди

Фото: «Regnum»

Қозоғистоннинг янги президенти Қосим-Жомарт Токаев «Instagram»да саҳифа очиб, ўз фотосурати ва илк постини қолдирди.

Мамлакатнинг ҳозирги раҳбари «Twitter»да фаоллиги билан тилга тушганди. Энди эса «Instagram»и ҳам бор. Ҳокимларни аҳоли билан мулоқот қилишда ижтимоий тармоқлардан кенг фойдаланишга чорлаяпти.

Токаев Нурсултон Назарбов 20 март куни истеъфо берганидан сўнг давлат раҳбари ваколатини қўлга киритганди. Бунгача у республика парламенти юқори палатасини бошқарган.

Вазирлар маҳкамасининг ҳозирги таркиби 25 февраль куни Назарбоев томонидан шакллантирилган ва Аскар Маминни бош вазир этиб тайинлаганди.

Президентликка келганидан сўнг Токаев ҳукуматни алмаштириш режаси йўқлигини маълум қилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг