Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонда парламент сайловлари давом этмоқда

Қозоғистонда парламент сайловлари давом этмоқда

Фото:«Inform.kz»

Бугун Қозоғистонда парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Нур-Султон вақти билан соат 07:00 дан бошлаб 12 та минтақадаги 8141 сайлов участкаси очилган.  Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг расмий сайти хабар қилди.

Бундан ташқари, Қозоғистоннинг 12 та хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузуридаги 12 та сайлов участкаларида овоз бериш ҳам бошланди.

Мамлакатнинг ўзида 10060 сайлов участкаси мавжуд. Шу жумладан, Қозоғистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари жойлашган 53 мамлакатда ҳам овоз берилмоқда.

Яна бешта минтақа - Ақтўбе, Атирау, Ғарбий Қозоғистон, Қизилўрда ва Мангистау вилоятларида сайлов участкалари Нур-Султон вақти билан соат 8: 00да очила бошлади. Овоз бериш соат 20:00 гача давом этади, шундан сўнг овозларни ҳисоблаш бошланади.

Сайловнинг якуний натижалари бир ҳафта ичида - 2021 йил 17 январгача  эълон қилинади. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг