Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоғистонда халқ бирлиги куни нишонланмоқда

Қозоғистонда халқ бирлиги куни нишонланмоқда

Фото:«Astanatimes.com»

Бугун, 1 май куни Қозоғистонда халқ бирлиги куни нишонланмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди. Ушбу байрам Қозоғистон халқининг руҳий бирлиги, кўп қиррали маданиятини ўзида ифода этиб, миллатлараро тотувлик ғоясини тарғиб этади.

Бу кунда мамлакатнинг барча шаҳарларида байрам тадбирлари, концертлар, болалар ижоди фестиваллари, мусобақалар бўлиб ўтади.

Ушбу кун Қозоғистонда 1995 йилдан буён нишонлаб келинади. Байрам давлат мақомига эга бўлиб, дам олиш куни деб белгиланган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг