Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозоғистонга -40 даражали қаҳратон кириб келди

Қозоғистонга -40 даражали қаҳратон кириб келди

Қозоғистонга совуқ арктик ҳаво кириб келди. Шарқда ҳарорат минус 42 даражагача тушди.

Мамлакат бўйлаб ноқулай об-ҳаво ҳукм сурмоқда, синоптиклар қор ва бўрон бўлиши тахмин қилмоқда. Шимолий Қозоғистон, Абай, Қарағанда, Павлодар ва Жетису вилоятларида йўлларнинг кўриниши ёмонлашган ва минус 30 даражадан паст бўлган совуқ ёпирилган. Автомобиллар бундай паст ҳароратга бардош бера олмаяпти, улардаги ёқилғи музлаб қолмоқда.

Кеча тунда Оқмўла вилоятида йўлда қолиб кетган 80 нафардан ортиқ одам қутқариб олинди. Улар орасида Ўзбекистон , Россия ва Тожикистон фуқаролари бор. Улар иссиқ хоналарга жойлаштирилган ва иссиқ чой берилган. Қурбонлар йўқ.

Полиция одамлардан ўз соғлиғини хавф остига қўймасликни ва узоқ сафарлардан воз кечишни сўрамоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг