Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Қозонда 150 минг киши сувсиз қолди

Қозонда 150 минг киши сувсиз қолди

Фото: «РИА Новости»

Қозонда содир бўлган авария туфайли 150 минг киши совуқ сувсиз қолди. Бу ҳақда Татаристон Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, шаҳарнинг Аграр – Жиганов кўчалари чорраҳасида кабель узилиб кетган. Шу сабабдан Шарқий сув қувури тармоғи электрсиз қолган.

«Қозон туманида 340 та кўпқаватли уй хонадонлари, 860 та ҳовли, 124 та маъмурий бино, 26 та мактабгача таълим муассасаси, 8 та мактаб, 2 та меҳмонхона, 3 та иситиш тизими совуқ сувсиз қолган», – дейилади хабарда.

Воқеа жойида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари иш олиб бормоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг