Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қозоқ амалдори ўз жонига қасд қилди

Қозоқ амалдори ўз жонига қасд қилди

Қозоғистонда «Оператор РОП» директори Руслан Шамшиевнинг мурдаси топилди. Бу ҳақда қозоқ матбуоти хабар берди.

Нур-Султондаги полиция маҳкамаларидан бири ушбу суиқасд бўйича жиноий иш очди. Айни пайтда тергов-суриштирув ишлари олиб бориляпти.

Руслан Шамшиев «Оператор РОП» компаниясига 2021 йилда директор бўлганди. Бугун эрталаб компания эгаси Медет Кумаргалиев қўлга олинган. Қозоқ матбуоти «Оператор РОП»ни Нурсултон Назарбоевнинг қизи Алия билан боғлашмоқда.

Қозоғистондаги тартибсизликларга қадар компания утилизация йиғими билан шуғулланган. Аммо 11 январда президент Тўқаев унинг фаолиятини танқид қилиб, компания вазифаларини давлат тузилмасига ўтказишни таклиф қилганди. Кейинроқ шундай ҳам бўлган, активлари эса мусодара қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг