Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қуръони каримни нима мақсадда ўзгартиришмоқчи?

Қуръони каримни нима мақсадда ўзгартиришмоқчи?

Фото:«Islam-today.ru»

«La Parisien» газетасида чоп этилган эълонда зўравонлик ва яҳудий душманлигини тарғиб қилгани учун айрим оятларни Қуръони каримдан чиқариб ташлаш юзасидан билдирилган таклифлар жиддий эътирозларга сабаб бўлаяпти. Бу ҳақда «Анадўлу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Францияда собиқ президент Николас Саркози, собиқ уч вазир ҳамда яҳудий ва христиан жамоати вакиллари, ёзувчилардан иборат жами 300 кишининг имзоси билан чоп этилган таклифларни Франция ислом кенгаши (CFCM) бошлиғи Аҳмад Ўғраш жиддий танқид қилди.

«Инквизиция (христианликка қарши курашиш) даврида айнан мусулмонлар Қуръони карим оятларига таяниб Европани қутқаришган. Наҳотки, бу тарихий ҳақиқат айрим мулозимларнинг эсидан чиққан бўлса?!», – деган Аҳмад Ўғраш.

Франция мусулмонлари кенгаши бош котиби Муҳаммад Бажрафил ҳам: «Бу ҳолат мусулмонларга қарши қаратилган. У ҳурмат ва эътибордан мутлақо йироқ», – деган.

Айрим мусулмон сиёсатчилар Франциянинг бу хатти-ҳаракатини ИШИД террорчи гуруҳи аъзоларининг  қилиқларига ўхшатишмоқда. Худкушлар ҳам Қуръони карим оятларини ўзгартирмоқчи бўлишган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг