Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Қушлар галаси самолётга шикаст етказди

Қушлар галаси самолётга шикаст етказди

Фото:«ABC News»

«Турк ҳаво йўллари»га қарашли самолёт Истанбулдан Нью-Йорк сари парвоз қилаётиб Америкада қушлар галасига дуч келди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар бермоқда.

Нью-Йорк шаҳридаги Жон Кеннеди халқаро аэропортига қўнаётган самолёт қушлар галасига дуч келган. Самолётдаги 350 нафар йўловчига зиён етмаган, бироқ ҳаво кемаси шикастланган.

Самолётни кўздан кечирган «Boeing» фирмаси мутахассислари унинг Истанбулга қайтиши хавфли эканини маълум қилган.

Йўловчилар Истанбулдан жўнатиладиган бошқа самолётда ортга қайтишлари мумкин.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг