Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Расман: Беларусда Александр Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтди

Расман: Беларусда Александр Лукашенконинг инаугурацияси бўлиб ўтди

Фото: «БЕЛТА»

«БЕЛТА» хабарига кўра, бугун, 23 сентябрь куни Беларусдаги Мустақиллик саройида Александр Лукашенконинг президентлик инаугурацияси бўлиб ўтди.

Инаугурация маросимида юзлаб инсонлар, хусусан, юқори лавозимли раҳбарлар, Вакиллар палатаси депутатлари, Республика кенгаши аъзолари, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари, фан, маданият ва спорт намояндалари, маҳаллий ОАВ вакиллари қатнашгани айтилмоқда.

Фото: pul_1 / Telegram
Фото: «БЕЛТА»

Александр Лукашенко қўлини конституцияга қўйиб, беларусь тилида қасамёд қилган.

Референдумни ўтказиш бўйича Марказий комиссия раиси Лидия Ермошина Александр Лукашенкога Беларусь Республикаси Президенти гувоҳномасини топширган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг