Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Килиманжарога қайтиш. 89 ёшли аёл Африканинг энг баланд нуқтасини забт этди

Килиманжарога қайтиш. 89 ёшли аёл Африканинг энг баланд нуқтасини забт этди

Фото: «YouTube»

Америкалик Энн Лоримор 89 ёшида Африкадаги энг баланд вулқонли тоғ — Килиманжарони забт этиб, рекорд ўрнатди.

«Шундай вазият ҳам бўлдики, чиқмасимдан олдин қулаб тушаман, деган хаёлга бордим. Биқинимда қаттиқ оғриқ туриб, нафас олишга қийналдим», — онахоннинг сўзларидан «АВС» телеканали иқтибос келтирди.

Килиманжаро чўққиси. Фото: «The Citizen»

Аммо якунда ҳаммаси яхшилик билан тугади. Энн Лоримор тўққиз кун деганда бу вазифани уддалади ва Килиманжарони забт этган дунёдаги энг кекса инсонга айланди.

Дарвоқе, бу унинг биринчи рекорди эмас. Бир неча йиллар аввал ҳам у Килиманжаронинг тепасигача кўтарилиб, Танзаниядаги чўққини забт этган энг кекса аёл дея эътирофга сазовор бўлганди. Бироқ бир неча ойдан сўнг бошқа бир ёши каттароқ аёл рекордни янгилаганди.

Мана, яна ҳаммаси жойига тушди — 89 ёшли аёл ўз номини тарихга ўз қўли билан ёзди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг