Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Rich Kids of Today» сайти дунёдаги энг бой болалар рўйхатини эълон қилди

«Rich Kids of Today» сайти дунёдаги энг бой болалар рўйхатини эълон қилди

7 ёшли Райан.

Фото: «Youtube»

Рўйхатни «Youtube» каналида уч йилдан бери ўйинчоқларни реклама қилиб келаётган 7 ёшли Райан эгаллади.
«Ryan Toys Review» канали шафелигида энг юқори поғонани эгаллаган Райан ҳар йили 11 миллион АҚШ доллари ишлаб топади.
Рўйхатда иккинчи ўринни «Sia»нинг видеоклипларида рақсга тушиб машҳур бўлиб кетган 15 ёшли Мэдди Зиглер эгаллади. Унинг йиллик даромади 5 миллион доллар.
Учинчи ўринни йилига 5 миллион доллар топадиган 14 ёшли «Stranger Things» («Жуда ажойиб иш») сериали қаҳрамони Милли Бобби Бровн эгаллади.
Тўртинчи ўринни «Modern Family» («Замонавий оила») сериалида ўйнаган роли билан ҳар йили 4 миллион доллар ишлаб топадиган 10 ёшли Обри Андерсон-Эммонс қўлга киритди.
Бешинчи ўрин Фин Вулфард(3 миллион)га, олтинчи ўрин Жейкоб Сарториас(3 миллион доллар)га насиб этган бўлса, кейинги ўринларни Синди Крауфорд ва Каия Жербер 500 минг долларлик фойда билан банд этган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг