Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия аҳолиси 10 йилда биринчи бор кескин қисқарди

Россия аҳолиси 10 йилда биринчи бор кескин қисқарди

Фото:«Bloknot.ru»

Россияда аҳоли сони 10 йилда биринчи бор камайди (1 ноябрь ҳолатига аҳоли сони 146,8 млн). 2018 йилнинг январь-октябрь ойиларида 78,7 мингга камайган. 10 ой ичида аҳолининг табиий камайиши 180,5 мингни, миграцион ўсиш эса 101,8 мингни ташкил этган.

Бу Россия аҳолиси камайишини мамлакатга кириб келаётган мигрантлар сони ҳисобига тўлдириб бўлмаслигини билдиради, деб ёзади «РБК».

Росстатнинг докладига кўра, миграцион ўсиш аҳолининг табиий камайишини 56,4 фоизга қоплай олган.

Аҳолишунос мутахассиснинг таҳмин қилишича, йил охиригача миграцион ўсиш 120-130 мингни ташкил қилиши мумкин, аммо табиий камайишнинг тўхташ эҳтимоли мавжуд эмас.

Маълум қилинишича, 2018 йилги миграцион ўсиш 2017 йилга қараганда 43 фоизга (ёки 76,6 мингга) камайган. Мигрантларнинг камайиши энг кўп Украина (74 фоиз), Ўзбекистон (70 фоиз) ва Қирғизистонга (40 фоиз) тўғри келмоқда.

Табиий камайишнинг асосий сабаби туғилишнинг камлиги бўлиб қолмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг