Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия аҳолиси 2 миллион кишидан кўпроққа ошгани айтилди, бироқ...

Россия аҳолиси 2 миллион кишидан кўпроққа ошгани айтилди, бироқ...

Фото: BigRostov.ru

Россия аҳолиси 2,05 миллион кишига кўпайгани қайд этилди. Аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки маълумотлари бундан дарак беради, дея ёзмоқда «Мир» телеканали.

Унга кўра, айни дамда Россияда 147 миллион 200 минг киши доимий яшайди. Руслар Москва шаҳри, Москва вилояти, Санкт-Петербург ва Ленинград вилояти, шунингдек, Краснодар ўлкасини яшаш учун энг жозибали жойлар дея ҳисоблашади.

Энг йирик агломерация анъанавий равишда Россиянинг пойтахти ҳисобланади. Москвада 12 миллиондан ортиқ одам доимий яшайди. Москва вилоятида кўрсаткич аллақачон саккиз миллионга яқинлашгани маълум қилинган.

Ушбу маълумотда аҳолининг ўсиши 2010 йилги аҳолини рўйхатга олишдаги рақамларга нисбатан қайд этилган. 

Лекин, Росстат тақдим этган маълумотлар мамлакат демографияси ҳавас қиларли аҳволда эмаслигини кўрсатади. Жумладан, 2021 йилда Россия 1,04 миллиондан ошиқ аҳоли йўқотган (аҳолининг табиий ўсиши, бунда миграция ва бошқа омиллар ҳисобга олинмаган). 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг