Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия қайси ҳарбий соҳаларда АҚШ дан устун?

Россия қайси ҳарбий соҳаларда АҚШ дан устун?

Фото: «National Interest»

Стратегик ва халқаро тадқиқотлар маркази катта илмий ходими Лайза Сэмпнинг айтишича, Россия армияси Америка армиясидан умумқўшин жангларида узоққа учувчи ракеталар тизими (A2/AD концепцияси)дан фойдаланиш борасида, шунингдек, киберурушларда устунлик қилмоқда. Бу ҳақда «National Interest» нашри хабар берди.

Сэмп юқоридаги йўналишларда АҚШнинг Россиядан ортда қолаётгани, айниқса, Марказий ва Шарқий Европада яққол сезилаётганини билдирди.

Гарчи Москва Вашингтонга бутун Ер шари бўйлаб рақобат қила олмас, бироқ алоҳида минтақаларда АҚШ ва унинг иттифоқчиларига жавоб бериш учун етарлича потенциалга эга, деб ёзмоқда ушбу нашр.

Маълумот учун: Россияда қуролли кучлар ислоҳоти 2008 йилда бошланган. Бутун мамлакат бўйлаб энг янги қирувчи самолётлар ва танклар жойлаштирилмоқда. 2017 йили Россия қуролли кучлари 16 та жанговар кема, 190 та самолёт ва вертолёт, 800 та танк ва жанговар зирҳли техника, 170 та зенит ракеталари тизимлари ва комплекслари, 1950 та кўпмақсадли автмобиллар билан таъминланди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг