Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия Европа шахмат иттифоқи таркибидан чиқиб, Осиё шахмат федерациясига қўшилмоқда

Россия Европа шахмат иттифоқи таркибидан чиқиб, Осиё шахмат федерациясига қўшилмоқда

Жорий йилнинг февраль ойи охири ёки март ойининг бошида Россия шахмат федерацияси (ФСР) Европа шахмат иттифоқи (ECU) таркибидан чиқиб, Осиё шахмат федерацияси (ACF)га қўшилади. Бу ҳақда «Коммерсант» ФСР ижрочи директори Александр Ткачевга таяниб хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, Европа шахмат иттифоқидан Осиё шахмат федерациясига ўтиш февраль ойи охири ёки март ойи бошида расмийлаштирилади.

Россия шахмат федерацияси россиялик спортчилар Осиё минтақасида кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлади, деб ҳисобламоқда. Уларнинг фикрича, Осиёдаги рақобат даражаси аллақачон Европадан юқори.

Ткачевнинг аниқлик киритишича, барча керакли ҳужжатлар ACF ва Халқаро шахмат федерацияси (FIDE)га юборилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг