Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия толибон ҳукуматини қачон тан олиши маълум бўлди

Россия толибон ҳукуматини қачон тан олиши маълум бўлди

Москва шаҳрида Афғонистон бўйича музокараларда минтақадаги 10 давлат вакиллари қатнашмоқда, уларнинг ичида Афғонистонда энг кўп вакил — 11 киши иштирок этяпти.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровнинг айтишича, музокараларда толибонларнинг янги ҳукумат тузишга қаратилган ваъдаси ҳамда афғон халқининг ҳуқуқларини таъминлаш масалалари кўриб чиқилган.

Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кобуловнинг билдиришича, толибонларнинг янги ҳукумати улар ҳеч бўлмаганда инсон ҳуқуқларига риоя қилишсагина тан олиниши мумкин. Бундан ташқари, қўшни давлатлар наркотрафик, ноқонуний миграция ва террор ҳаракатларидан хавотирда экани ҳам алоҳида таъкидланган.

Шунингдек, 27 октябрда Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида Афғонистонга қўшни давлатлар иштирокида учрашув, 10 ноябрда эса минтақа давлатлари — Ўзбекистон, Россия, Ҳиндистон, Хитой, Покистон ва Тожикистон миллий хавфсизлик кенгашларининг учрашуви ҳам бўлиб ўтади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг