Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия Украина кемаларини тўхтатиш учун қурол қўллади

Россия Украина кемаларини тўхтатиш учун қурол қўллади

Фото:«Crimea-kp.ru»

Россия  чегарасини ноқонуний  кесиб ўтгани айтилаётган Украина ҳарбий-денгиз кучларига қарашли учта кема қўлга олинди. Бу ҳақда Федерал хавфсизлик хизматига асосланиб, «Reuters» маълум қилмоқда.

Кемаларни  тўхтатиш учун  қурол қўллашга мажбур бўлингани натижасида Украинанинг уч нафар ҳарбий-денгизчиси  яраланган. Уларга Россия томонидан тиббий ёрдам кўрсатилгани айтилмоқда.  Россия  қурол қўлланишини:  Украинанинг «Никополь» ва «Яни Капу» кемалари  Россия чегара хизмати ва Қора денгиз флоти кема ва катерларининг дарҳол тўхташ ҳақидаги талабларига жавоб бермагани» ва «хавфли ҳаракатларни амалга » билан изоҳламоқда.

Россия Қрим Республикасини ўзининг янги субъекти деб билади. Украина эса аксинча: Қрим  ва унинг атрофидаги сув ҳудудларини ўзиники деб ҳисоблайди. Керчь бўғози яқинида содир бўлган ушбу низонинг туб сабаби ҳам шунда.

Аввалроқ Украина кемалари Россия чегарасини кесиб ўтгани хабар қилинган эди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг