Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россия ва Буюк Британия ўртасида ҳарбий келишмовчилик юзага келди

Россия ва Буюк Британия ўртасида ҳарбий келишмовчилик юзага келди

Россиянинг патрул кемаси ва қирувчи самолёти Қора денгиздаги инглиз ҳарбий кемасига қарата огоҳлантирувчи ўқ узди, дея хабар бермоқда рус ва инглиз оммавий ахборот воситалари.

Россия мудофаа вазирлигининг хабар беришича, «HMS Defender» номли британ кемаси Қрим яқинидаги Россия ҳудудий сувларига кирган. Буюк Британия Мудофаа вазирлиги ҳозирча изоҳ бермади.

Россия Қрим ҳудудига яқинлашган Буюк Британия кемасини мамлакат сувертитетига даҳл деб баҳолаган. Расмий Москванинг таъкидлашича, воқеа Қрим жанубидаги Фиолент бурнида содир бўлган. Британия кемаси огоҳлантирувчи ўқдан сўнг ҳаракат йўналишини ўзгартирган.

Буюк Британия элчихонасининг мудофаа бўйича мутассадиси Россия мудофаа вазирлигига чақирилган. Ҳолат юзасидан ўрганишлар олиб борилмоқда.

«HMS Defender» - Буюк Британиянинг «Carrier Strike Group» таркибига кирувчи кемаси. Қора денгизда ўз вазифаларини бажармоқда, деб хабар беради Қироллик денгиз флоти веб-сайти.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг