Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россия ва Япония ўртасида сулҳ тузиладими?

Россия ва Япония ўртасида сулҳ тузиладими?

Фото:«Sputnik International»

Санкт-Петербургда ўтказилган Халқаро иқтисодий форумда дунёнинг 9 та давлатидан қатнашган журналистлар саволларига жавоб қайтарган Владимир Путин 70 йилдан бери Россия ва Япония ўртасида сулҳ тузилмаганига урғу берди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Россия билан Япония ўртасида 1949 йили Курил ороллари юзасидан келиб чиққан зиддиятни ўнглаш зарурлигини таъкидлаган Путин: «Тинчлик битими имзолаш тарафдориман», — деди.

«Япония билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш орқалигина икки давлат ўртасидаги кўплаб халқаро муаммоларни бартараф этиш мумкин. Шу боис кунчиқар юрт бош вазири Абэ билан алоқаларни янги босқичга олиб чиқишга қарор қилдик», — деган Владимир Путин.

Россия ва Япония ўртасида Иккинчи жаҳон урушидан кейин Курил оролларига эгалик қилиш борасида зиддият юзага келган, СССР бу оролларда яшаётган барча японларни ҳудуддан чиқариб юборган эди.

Тинчлик музокаралари 2014 йили кун тартибига чиқарилган, лекин Украинадаги вазият туфайли музлатиб қўйилган.

Курил ороллари Тинч океанидаги Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Ҳабомаи каби 56 та оролдан ташкил топган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг