Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда футболчи Лев Яшин расми туширилган пул намойиш этилди

Россияда футболчи Лев Яшин расми туширилган пул намойиш этилди

Фото:«НСН»

Россия банки машҳур футболчи Лев Яшин сурати туширилган, жаҳон чемпионатига аталган 100 рубллик банкнотни намойиш этди. Бу ҳақда «Euronews» хабар берди.

Қоғоз пулда расм вертикал кўринишда жойлаштирилган ва унда ёш болакайнинг дарвазобон Лев Яшинга қараб тургани акс эттирилган. Яшин Россия тарихида илк бора банкнотларда акс эттирилган давлат раҳбари бўлмаган киши ҳисобланади.

Банкнотнинг орқа тарафида Россия харитаси ва футбол тўпи акс эттирилган. Мазкур пул адади 20 миллионга тенг.   

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг