Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россияда икки нафар тажрибали парашютчи ҳавода тўқнашиб кетди

Россияда икки нафар тажрибали парашютчи ҳавода тўқнашиб кетди

Фото:«Zextrem»

Россияда тажрибали икки парашютчи ҳавода тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «Haber7» хабар тарқатган.

Авваллари ҳам бир неча бор самолётдан парашютда сакраган 34 ёшли Рушан Сибгатуллин ва 48 ёшли Олег Шелканов бахтсиз ҳодисага учради.

Етти кишилик гуруҳ таркибидаги икковлон Татаристон ҳудудида 1600 метр баландликдан парашютда сакраб, ҳавода тўқнашиб кетди. Улар ерга қулаб, бири воқеа жойида, иккинчиси эса «тез ёрдам» машинасида ҳаёт билан хайрлашди.

Тўқнашув они ва кейинги вазиятлар бошқа бир парашютчининг камерасида тасвирга олинди.

Воқеа юзасидан суриштирув бошлаб юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг