Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда парадда қатнашаётган машина одамлар устига ҳайдалди (видео)

Россияда парадда қатнашаётган машина одамлар устига ҳайдалди (видео)

Фото: Видеодан скриншот

Россияда 9-май байрамида парадда қатнашаётган машина одамлар устига ҳайдалди.

Бахтсиз ҳодиса Россиянинг Иркутск шаҳрида рўй бергани айтилмоқда. Машина одамлар устига юргани тасвирланган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган.

Видеода тасвирланишича, парадда қатнашадиган автомобиллар қаторида тизилиб турган машина аввал орқага юриб, ортда турган автомобилни туртиб тўхтаган, сўнгра кескин олдинга қўзғалиб, бир неча одамни босиб ўтиб тўхтаган. Қурбонлар ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг