Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Россияда қўлбола спирт тайёрлайдиган мослама туфайли ёнғин келиб чиқди

Россияда қўлбола спирт тайёрлайдиган мослама туфайли ёнғин келиб чиқди

Фото: «РИА»

Россиянинг Челябинск шаҳрида самогон аппаратининг ёрилиб кетиши натижасида катта ёнғин келиб чиқди.

18 мартдан 19 мартга ўтар кечаси бўлиб ўтган ёнғинни бартараф этишда 27 ўт ўчирувчи ва 6 та ўт ўчириш машинаси иштирок этди. Қутқарувчилар кўп қаватли уйдан 8 фуқарони эвакуация қилишларига тўғри келган. Ёнғин келиб чиққан хонадон эгасининг ўзи уйдан чиқа олди ва жабр кўрмади.

Ёнғин натижасида хонадондаги мебел ва бошқа буюмлар ҳамда иккита дераза роми ёниб кетган. Ўт ўчирувчиларнинг ҳаракати билан бошқа хонадонларга ўт кетишидан сақлаб қолинди. Хабарда айтилишича, Челябинск аҳолиси аввал ҳам носоз самогон аппарати туфайли азият чеккан — икки йил муқаддам Свердловск проспектида ҳам хонадон ёниб кетган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг