Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда «Як-18» самолёти ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Россияда «Як-18» самолёти ҳалокатга учради, қурбонлар бор

Россиянинг Хабаровск шаҳри яқинидаги Калинка аэродромида «Як-18» самолёти ҳалокатга учради. Икки киши вафот этган.

Худуд бошқармаси томонидан хабар қилинишича, вафот этган инсонлар хабаровсклик бўлган. Авиаҳалокат маҳаллий вақт билан 16:00да рўй берди. Ҳалокат жойига қутқарувчилар ва ҳуқуқ-тартибот ходимлари йўл олган.

Айни вақтда «самолётдан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларини бузиш оқибатида икки кишининг вафотига олиб келган ҳолат» бўйича жиноий иш қўзғатилган. Айни вақтда ҳалокатга учта сабаб таҳмин қилинмоқда: учувчи хатоси, самолётнинг техник носозлиги ва ноқулай об-ҳаво.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг