Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россияда Япония консули ҳибсга олинди

Россияда Япония консули ҳибсга олинди

Мотоки Тацунори

Япония консули Мотоки Тацунори жосусликда айбланиб ҳибсга олинган.

Владивостокда ФСБ ходимлари томонидан Япония консули Мотоки Тацунори жосусликда айбланиб, қўлга олинди, деб хабар берди «РИА Новости».

Қайд этилишича, элчи пул эвазига Россиянинг Осиё-Тинч океани минтақаси давлатларидан бири билан ҳамкорлигининг долзарб жиҳатлари, Ғарб санкцияларининг Приморск ўлкасидаги иқтисодий вазиятга таъсири тўғрисидаги махфий маълумотни олаётганда ҳибсга олинган. Тацунори persona non grata деб эълон қилинди.

Ўз навбатида, Япония Владивостокдаги консул ҳибсга олинганидан кейин Россия Ташқи ишлар вазирлигига норозилик билдирган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг