Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Россиядаги энг кекса пенсионер аниқланди

Россиядаги энг кекса пенсионер аниқланди

Россиядаги энг пенсионер Чеченистонда яшовчи 128 ёшли кампир экан. Бу ҳақда «РИА Новости» Россия пенсия фонди маълумотларига таяниб хабар бермоқда.

Фонд маълумотларига кўра, энг кекса пенсионер 1889 йил 1 июль куни таваллуд топган экан.

Ҳозир Россия бўйича 110 ёшдан ўтган 37 нафар киши бўлиб,  уларнинг барчаси пенсия олар экан. Кекса пенсионерлар Доғистон, Чеченистон, Ингушетия ва Қабарда-Болқарда яшашади.

Юзга ёш атрофидаги пенсионерлар Москва шаҳри ва вилояти, Санкт-Петербург ва Бошқирдистонда яшайди.

Ўтган йили Россияда ўртача ёш 72,6 ёш эди. Президент Владимир Путин шу йил 7 май куни инаугурация маросимида ўртача ёшни 2024 йилгача 78, 2030 йилгача эса 80 ёшга чиқариш бўйича ҳукуматга топшириқ берди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг