Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиядаги ҳарбий омборда портлаш содир бўлди

Россиядаги ҳарбий омборда портлаш содир бўлди

Россия расмийларининг таъкидлашича, Сибирдаги ҳарбий омборда кучли портлашлар натижасида 12 киши жароҳат олган, 1 киши бедарак кетган ва 16,500 дан ортиқ киши уйларини ташлаб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг маълум қилишича, 9,533 киши эвакуация қилинган. Шарқий Сибирнинг Красноярск ўлкасидаги Ачинск шаҳри яқинидаги ҳарбий ўқ-дорилар омборида душанба куни содир бўлган портлашдан сўнг 7000 га яқин одам ўзи ҳудудни тарк этган.

Кучли портлашларни ёнғин келтириб чиқарди, натижада қора тутун осмонга кўтарилди. Расмийларга кўра, сешанба куни 12 киши жароҳат олган ва бир киши бедарак йўқолган.

Маъмурлар ўқ-дорилар жойлашган жойдан 30 км масофада самалётлар қатнови ва поездлар ҳаракатини тўхтатиб қўйдилар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг