Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Россиялик аёлнинг уйидан юзга яқин ит топилди

Россиялик аёлнинг уйидан юзга яқин ит топилди

Фото:«Korrespondent.net»

Россиянинг суд ижро хизмати ходимлари суд қарорига кўра Тюмен шаҳридаги кўп қаватли уйда яшовчи аёлнинг хонадонидан померан шпици зотли юзга яқин итни мусодара қилди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, итлар бир неча йилдан буён антисанитар шароитда яшаган, аёл уларни ҳеч қачон кўчага олиб чиқмаган ва ҳафтада бор-йўғи икки марта овқат берган. Жониворлардан баъзилари махсус қафасларда сақланган.

Кўп қаватли уйда истиқомат қилувчилар итлар яшайдиган уйдан келадиган ўткир ҳид ва доимий акиллаш сабабли судга мурожаат қилган.

Мусодара қилинган шпицлар жониворлар ҳимоячиларига топширилди. Таъкидланишича, жониворлар эмланади ва даволанади. Итларнинг эгасига нисбатан эса жиноят иши очилиши кутилмоқда.

«Қўшнилар хизмат ходимларига одамлар ва жониворларни бир неча йиллик қийинчиликлардан халос қилгани учун миннатдорлик билдиришди», — дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг