Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саккиз мамлакат Ойни «бўлишиб» олди

Саккиз мамлакат Ойни «бўлишиб» олди

Фото: EPA/UPG

Астронавтлар халқаро конгрессида Ернинг йўлдоши — Ойни ўзлаштириш ҳақида шартнома имзоланди. Шартнома ҳамкорликдаги илмий тадқиқотлардан ташқари фойдали қазилмаларни қазиб олишни ҳам кўзда тутади, дейилади NASA хабарида.

Шартномани имзолаган мамлакатлар — АҚШ, Буюк Британия, Италия, Канада, Австралия, Япония, БАА ва Люксембург.

Американинг Ой лойиҳаси — «Artemis» шарафига ушбу шартнома Артемида келишуви дея номланди.

«Артемида инсон фазони ўзлаштириши тарихида энг кенг ва турфа дастурга, Артемида келишуви эса ушбу глобал коалицияни яратувчи воситага айланади», — деди NASA маъмури Жим Бриденстайн.

NASA мутасаддисига кўра, энди фойдали қазилмаларни қазиб олиш базалари ва улар атрофида, бошқа мамлакатлар билан низога бормаслик учун, хавфсизлик зоналарини барпо этиш мумкин бўлади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг