Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Самолёт қулаши оқибатида ердаги одамлар ҳам ҳалок бўлишган — Филиппин

Самолёт қулаши оқибатида ердаги одамлар ҳам ҳалок бўлишган — Филиппин

Фото: «Gazeta.ru»

Филиппиннинг жануби-ғарбий қисмида ҳарбий самолёт ҳалокатга учрагани тўғрисида хабар бергандик.

Филиппин ҳарбий самолёт қулаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 31 кишига етди. Бу ҳақда мамлакат қуролли кучларига таяниб Rappler портали хабар бермоқда.

Филиппин Қуролли кучлари маълумотларига кўра, самолёт бортидаги 29 ҳарбий ва ердаги икки тинч фуқаро ҳалокат қурбонларига айланган. Бундан ташқари, самолётдаги 50 киши ва тўрт нафар фуқаро жароҳат олган. Яна 17 ҳарбийнинг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Хабарларга кўра, самолётдаги аскарлар хизматга янги чақирилган бўлишган. Филиппин ҳукумати ҳодиса сабабларини аниқлаш учун тергов бошлади.

Филиппин ҳарбий-ҳаво кучларининг C-130 самолёти Сулу вилоятидаги Холо оролига қўнишга уринган пайтда ҳалокатга учраган. Филиппин қуролли кучлари штаби бошлиғи генерал Сирилито Собехананинг айтишича, самолёт учиш-қўниш йўлагига тушмаган. Мудофаа вазири Делфин Лорензана аввалроқ, дастлабки маълумотларга кўра, самолёт бортида 92 киши, жумладан, 3 нафар учувчи ва бешта экипаж аъзоси бўлганлигини айтган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг