Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони пойтахтига ракета ҳужуми уюштирилди

Саудия Арабистони пойтахтига ракета ҳужуми уюштирилди

Фото: «Al-Arabiya»

Бугун, 9 май куни Саудия Арабистони ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари Ямандан уюштирилган икки баллистик ракета ҳужумини бартараф этди. Бу ҳақда «Reuters» хабар бермоқда.

Яман ҳудудидан отилган ракеталар Ар-Риёд осмонида йўқ қилинган. Мазкур ҳужум юзасидан жавобгарликни Ямандаги хусийлар гуруҳи ўз бўйнига олган. Улар ҳужумни «Саудия пойтахтининг иқтисодий қудратига зарар етказиш», дея изоҳлаган.

Хабарларга кўра, шаҳар осмонида тўрт марта жуда кучли портлаш овози эшитилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг