Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин ҳукуматини танқид қилди

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Фаластин ҳукуматини танқид қилди

Фото:«Capress.org»

Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Фаластин ҳукумати, шу жумладан президент Маҳмуд Аббосни тинч келишувга эришиш йўлини инкор қилганликда айблаган. Бу ҳақда АҚШнинг «Axios» нашри хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра шаҳзоданинг  баёноти жорий йилнинг 27 март куни Нью-Йорк шаҳрида яҳудий ташкилотлари раҳбарлари билан ўтказилган ёпиқ мажлисда янграган.

«Охирги ўн йилликларда Фаластин ҳукумати уларга тақдим этилган бир неча тинчлик келишувини қўлдан чиқарди. Фаластинликлар учун таклифни қабул қилиш, музокара столига ўтириш ва норозилик билдиришни тўхтатиш вақти келди», — дея маълум қилган шаҳзода.

Муҳаммад бин Салмон, шунингдек, Саудия Арабистони учун асосий масала Фаластин эмас, Эроннинг минтақада таъсири кучайиши эканлигини таъкидлаган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг