Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Саудияда Макка ва Мадинани боғлаб турувчи илк тезюрар поезд йўли очилди

Саудияда Макка ва Мадинани боғлаб турувчи илк тезюрар поезд йўли очилди

Фото: «РИА Новости»

Саудия Арабистонида Макка ва Мадина шаҳарларини бир-бирига боғловчи илк тезюрар поезд йўли очилди. Бу ҳақда «РИА Новости» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Темирйўлнинг очилиш маросимида Саудия қироли Салмон ибн Абдулазиз ол-Сауд қатнашди.

Эндиликда темир йўл орқали бир йилда 60 миллион йўловчини соатига 300 километр тезликда ҳаракатланадиган поездлар манзилларига етказиб қўяди.

Темир йўлининг узунлиги 450 километр бўлиб, 5 та бекати бор: Макка шаҳри, Жидда, Жидда шаҳридаги қирол Абдулазиз халқаро аэропорти, Робиҳа ва Мадина шаҳри.

Йўналишда 417 ўринга эга 35 та поезд қатнайди.

Бу лойиҳа ҳаж ва умрага келувчилар учун катта қулайлик туғдириши ҳамда зиёратчиларнинг сони ошишига хизмат қилиши кутилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг