Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Саудия Арабистони мамлакатга кириш чекловини бекор қилди

Саудия Арабистони мамлакатга кириш чекловини бекор қилди

Фото: «Global Look Press»

Саудия Арабистони коронавирус туфайли мамлакатга кириш тақиқини бекор қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.

Хабарда айтилишича, мамлакатнинг фуқаролиги бўлмаган йўловчилари мамлакатга киришдан олдин камида 14 кун Буюк Британия, Жанубий Африка ва бошқа коронавирус янги штамми тарқалаётган бошқа мамлакатларда яшамаган бўлиши керак. 

Саудияга келганлар, қайси мамлакатдан келганига қараб, 3 кундан 14 кунгача ўзини изоляцияда бўладилар. 

Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Саудия Арабистони чегараларни ёпиб, авиапарвозларни чеклаганди. Янги штамм тарқалиши кучайгач, бу чеклов бир ҳафтага узайтирилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг